Аввал ўнг қўл, сўнг чап қўл тирсак билан қўшиб уч марта ювилади.
1.Ният қилиш
Таҳорат олиш учун, иложи бўлса, қиблага юзланилади.
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб, ният қилинади.
2.Қўлларни ювиш
Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоғида узуги бор киши уни қимирлатиб, остига сув етказади. Бармоқларни бир-бирининг орасига киргизилади.
3.Оғиз чайиш
Тишлар мисвок ёки тиш ювиш пастаси билан, ёки қўл билан ишқалаб ювилади.
Ўнг қўлга сув олиб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади.
4.Бурунни чайиш
Ўнг қўлга сув олиб, бурунга уч марта тортиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.
5.Юзни ювиш
Юз ювилади – уч марта. Юзнинг чегараси узунасига соч чиққан жойдан жағнинг остигача, кенглиги эса икки қулоқ юмшоғининг орасигача бўлган ўриндир.
6.Қўлларни тирсаккача ювиш
7.Масҳ тортиш
Ҳовучга сув олиб тўкиб ташлаб, қўли билан бошнинг ҳамма қисмига бир марта масҳ тортилади.
Кўрсаткич бармоқ билан қулоқ ичига масҳ тортиб, бош бармоқ билан эса қулоқ ташқарисига масҳ тортилади.
8.Оёқларни ювиш
Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.
Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади.
9.Дуо
Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуо ўқилади:
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу.
Маъноси: Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ (ибодатга сазовор зот) йўқ. У ёлғиздир, Унинг шериги йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг бандаси ва Расулидир.
Дуо: Аллоҳуммажъалнии минат-таввабийна важъалнии минал мутатоҳҳирийн.
Дуонинг маъноси: Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».