Қаддимизни тўлиқ тиклаб, тик туриб олгач, «Аллоҳу акбар» деб саждага кетамиз. Саждага бораётганимизда аввал икки тиззамизни, кейин икки қўлимизни тирсаклари билан ерга теккизамиз ва икки қўл орасига бошимизни қўямиз.
1.Ният қилиш
Намоз вақти киргач, таҳорат билан, пок кийим билан, покиза жойда туриб, қиблага юзланамиз ва ният қиламиз. Масалан, «Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим» деган мазмунда ният қиламиз. Имомга иқтидо қилган киши «шу имомга иқтидо қилиб» деб ҳам ният қиламиз. Ниятни пичирлаб, тилда ҳам айтиш мумкин, ичида айтиш ҳам мумкин.
2.Такбири таҳрима
Сўнг икки қўл елка баробарида кўтарилади. Бунда қўл кўтарилганда қўлларнинг ички юзаси Каъба томонга қилиниб, бармоқлар эркин қўйилади ва Аллоҳу акбар дейилади. Аллоҳу акбар дегандан сўнг ўнг қўл чап қўл устига қилиниб, кўкрак устига боғланади.
3.Қиём
Агар имомга иқтидо қилган бўлсак, «сано»дан бошқа нарсани айтмаймиз.
Сўнгра ичимизда «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтамиз.
Бир ўзимиз ўқиётган бўлсак, Фотиҳа сурасини ўқиймиз. Кейин ичимизда «Омийн» деймиз.
Аёллар барча намозларда махфий қироат қилади. Яъни, сураларни фақат ўзи эшитадиган даражада бўлади. Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзи эшитадиган даражада паст овоз билан айтади.
3. Ар-роҳмаанир роҳийм.
4. Маалики явмид-дийн.
5. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн.
6. Иҳдинас-сироотол мустақийм.
7. Сироотол-лазиина анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-дооллийн.
2. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир.
3. У Роҳман ва Роҳиймдир.
4. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.
5. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
6. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.
الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ
Суннат, нафл, вожиб намозларнинг ҳар ракъатида, фарз намозларнинг эса биринчи икки ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура, яъни бирор сура ёки узунроқ оят ёки камида учта қисқа оят ўқилади. (Қуйида мисол учун Нас сураси берилди.)
2. Маликин-наас.
3. Илааҳин-наас.
4. Мин шаррил васваасил хоннаас.
5. Аллазии йувасвису фии судуурин-наас.
6. Минал жиннати ван-наас.
1. Айт: «Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман...
2. одамлар Подшоҳидан...
3. одамлар Илоҳидан...
4. беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг...
5. одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг...
6. жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)».
مَلِكِ النَّاسِ
إِلَهِ النَّاسِ
مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ
الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ
Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқилмайди.
4.Рукуъ
Фотиҳа ёки зам сурадан кейин Аллоҳу акбар деб, икки қўлини кўтармасдан, рукуъга боради. Рукуъда аёллар бармоқларини тиззалари устида жипс тутади ва тиззаларини бироз эгади. Шу ҳолида камида уч марта Субҳаана Роббиял ъазийм дейди.
5.Қиём
Намозни ёлғиз ўқиётган бўлсак, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб, қаддимизни тиклаймиз ва «Роббанаа, лакал ҳамд» деймиз. Жамоат намозида эса имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейди, иқтидо қилганлар эса ичида «Роббанаа, лакал ҳамд» дейди.
ﺭَﺑَّﻨَﺎ وَ ﻟَﻚَ ﺍﻟْﺤَﻤْﺪُ
6.Сажда
7.Сажда
Саждада турганимизда қўлимизнинг бармоқлари қиблага қараб туриши керак. Шунингдек, пешона ва бурнимиз ерга тегиб, қўлтиқларимизни ёпиб, қорнимиз сонларимизга тегиб туради. Оёқ бармоқларимиз ҳам қиблага қараб туради. Шу ҳолида камида уч марта «Субҳаана Роббиял аъла» деб айтамиз.
8.Жалса
Саждадан бош кўтарамиз ва «Аллоҳу акбар» деб ўтирамиз (бу ҳолат «жалса» деб аталади). Бу каби ўтиришда аёллар икки оёқларини ўнг томонга йўналтириб чап сонлари устига ўтирадилар. Қўл бармоқлари жипс ҳолатда икки сонга қўйилади, қўл кафтининг учи тизза баробарида қўйилади. Кўз қарашлар эса юрак томонга қаратилган ҳолда бўлади.
9.Сажда
Кейин такбир айтиб, иккинчи саждага борамиз ва камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла» деймиз.
10.Қиём
Яна такбир айтиб, кейинги ракъатга турамиз. Саждадан туришда аввал бошни, кейин қўлларни, кейин тиззани кўтарамиз.
11.Иккинчи ракаъат
Иккинчи ракъат ҳам худди биринчи ракъатга ўхшаб ўқилади. Фақат бошида такбири таҳрима, сано ва «аъузу» айтилмайди. Фотиҳани ўқиб, сўнг зам сурани ўқиб, такбир айтиб рукуъга эгиламиз. Кейин туриб, такбир айтиб, икки марта сажда қиламиз.
12.Қаъда
Иккинчи ракъатнинг иккинчи саждасини қилиб бўлгандан кейин ўтирамиз (бу ҳолат «қаъда» деб аталади). Бу каби ўтиришда аёллар икки оёқларини ўнг томонга йўналтириб чап сонлари устига ўтирадилар. Қўл бармоқлари жипс ҳолатда икки сонга қўйилади, қўл кафтининг учи тизза баробарида қўйилади. Кўз қарашлар эса юрак томонга қаратилган ҳолда бўлади. Кейин ташаҳҳуд ўқийди.
13.Салом
Агар намози икки ракъатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин салавотларни («Аллоҳумма солли...» ва «Аллоҳумма барик...»ларни) ўқиймиз.
Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.
Агар намоз уч ёки тўрт ракъатли бўлса, икки ракъатнинг ташаҳҳудини ўқиб бўлиб, кейин учинчи ракъатга турамиз ва худди иккинчи ракъатга ўхшатиб, намозни давом эттирамиз. Лекин учинчи ва тўртинчи ракъатларда фақат Фотиҳанинг ўзини ўқиймиз, зам сура ўқимаймиз. Тўртинчи ракъатнинг иккинчи саждасидан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, салавот ва дуоларни ўқиб, икки томонга салом берамиз.